Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Москвада чартер рейслари ташкил этилишини кутаётган ватандошларга яратилган шароитлар ҳақида

Москвада чартер рейслари ташкил этилишини кутаётган ватандошларга  яратилган шароитлар ҳақида

Жорий йил 31 март куни Россиянинг қатор оммавий ахборот воситаларида «Домодедово» (Москва) халқаро аэропортидан чартер рейсларида уйларига қайтишни истаган 300 га яқин Марказий Осиёлик меҳнат муҳожирининг чиқариб юборилгани тўғрисидаги хабарлар чоп этилди.

❗️Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси «Домодедово» ва «Жуковский» аэропортларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг тўпланиши фактини рад этди.

Дипломатик ваколатхонага кўра, «Внуково» ва «Шереметьево» аэропортларида бўлган ватандошларнинг аксарияти чартер рейсларида Ўзбекистонга олиб кетилган.

✔️ Москвада яшашга имкони бўлмаган 160 га яқин ўзбекистонликлар навбатдаги чартер рейслари ташкил этилгунга қадар ҳостел (ётоқхона)га жойлаштирилган. Юртдошларимизга яшаш учун барча шароит яратилган. Хусусан, ватандошларимизга кунига 3 маҳал иссиқ овқат ташкил этилган, улар билан доимий алоқа ўрнатилган.

«Дунё» АА

Киритилди: 21:27 01.04.2020. Ўқилди: 2842 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!