Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Москвада 20 нафарга яқин мигрант отишма ва муштлашув уюштирди

Москвада 20 нафарга яқин мигрант отишма ва муштлашув уюштирди

Aпрелевкадаги турар-жой биноси ҳовлисида 20 га яқин муҳожир отишма уюштирди ва муштлашди. Бу ҳақда ТAСС ҳуқуқни муҳофаза қилиш органидаги манбасига асосланиб хабар бермоқда.

“Aпрелевкадаги турар-жой биноларидан бирида 20 га яқин киши оммавий муштлашувни уюштирди. Ўрта Осиёдан келган муҳожирлар унинг иштирокчилари бўлишган. Жанг пайтида улар таёқ, бутилкалардан фойдаланган, отишма бўлган», - деди манба.

Манбага кўра, можаро 18 июлга ўтар кечаси содир бўлган. Бунинг аниқ сабаби аниқланмоқда. Ҳовлида турган бир нечта автомобилларга зарар етган. Маҳаллий аҳоли полицияни чақирган.

Мигрантлар ўртасидаги бу жанжал сўнгги бир ҳафта ичида Москва вилоятидаги учинчи можаро бўлди.

Киритилди: 16:46 20.07.2021. Ўқилди: 3291 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!