Бугун 3 июль, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Москва яқинидаги Балашихадаги ёнғинда 5 киши ҳалок бўлди

Москва яқинидаги Балашихадаги ёнғинда 5 киши ҳалок бўлди

Москва яқинидаги Балашиха шаҳрида ёнғин оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

«Керамик микрорайонида ёнғин турар-жой биносининг 40 квадрат метр майдонини қамраб олган. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари 8 кишини эвакуация қилди, улардан 2 нафари болалар. 2-қаватдаги ёнаётган хонадондан 5 кишининг жасади топилди», — дейилади хабарда.

Россия оммавий ахборот воситаларининг тезкор хизматларга таяниб ёзишича, икки қаватли турар-жой биносида ёнғин келиб чиқишига электр тармоғининг аварияли ишлаши сабаб бўлган. Ёнғин иккинчи қаватда жойлашган.

Россия Тергов қўмитасининг Москва вилояти бўйича Бош тергов бошқармасининг Балашиха шаҳри бўйича тергов бошқармаси ёнғин бўйича жиноий иш қўзғатди.

Киритилди: 16:37 29.06.2024. Ўқилди: 457 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!