Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Москва вилоятида Sky Superjet 100 самолёти ҳалокатга учради

Москва вилоятида Sky Superjet 100 самолёти ҳалокатга учради

Ҳодиса Москва вилоятининг Коломна аҳоли пункти яқинида яқинида содир бўлган. Самолёт бортида йўловчилар бўлмаган, фақат икки учувчи ва бир ёрдамчи ҳодим бўлган. Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, ҳодиса оқибатида бутун экипаж ҳалок бўлган.

Маълумотларга кўра, ҳалокатга учраган Sukhoi Superjet 100 самолёти 2014 йилда ишлаб чиқарилган ва “Газпром авиа” компанияси томонидан бошқарилган. Оператив хизматларнинг “ТАСС”га маълум қилишича, самолёт таъмирлаш ишларидан сўнг синов парвозини амалга ошираётган бўлган.

Киритилди: 19:36 12.07.2024. Ўқилди: 1914 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!