Бугун 12 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Москва вилоятида маст аёл 3 ёшли қизини 10-қаватдан ташлаб юборди

Москва вилоятида маст аёл 3 ёшли қизини 10-қаватдан ташлаб юборди

Маълум бўлишича, воқеа 10 август куни Сергиев Посад шаҳрида содир бўлган.

27 ёшли маст аёл ўзининг 3 ёшли қизини кўп қаватли уйнинг деразасидан ташлаб юборди.

Қизча баландликдан йиқилиш оқибатида оғир жароҳатлар олган бўлса-да, мўъжиза туфайли тирик қолган. Ҳозирда у шифохонанинг реанимация бўлимида бўлиб, шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашмоқда. Маълум бўлишича, гумонланувчи аёл аввал мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган ва охирги вақтларда туғруқдан кейинги оғир депрессияни бошдан кечирган.

Ҳолат юзасидан Россия Тергов қўмитаси томонидан вояга етмаган шахсни қасддан ўлдиришга уриниш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Она қўлга олинган ва у ўз айбини тан олган, бироқ ўз ҳаракатларини изоҳлаб бера олмаган.


Киритилди: 19:16 11.08.2026. Ўқилди: 1401 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!