Бугун 12 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ноқонуний қурилишларга нисбатан жазо кескин кучайтирилмоқда

Ноқонуний қурилишларга нисбатан жазо кескин кучайтирилмоқда


Бугун Олий Мажлис қонунчилик палатасида Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган шаҳарсозлик соҳасида қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш, ноқонуний қурилишларнинг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

🔹Қонун лойиҳаси билан Шаҳарсозлик кодекси ва “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунга қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

🔹Хусусан, шаҳарсозлик талабларини қўпол равишда бузганлик, яъни ноқонуний қурилишларни амалга ошириш, шунингдек, қурилиш-монтаж ишларини бош режа, мастер-режа ва қурилиш лойиҳаси талабларини бузган ҳолда амалга ошириш, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳажмдан катта бўлган иморатлар, бино ва иншоотларни ваколатли органни хабардор этмасдан қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари учун жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда.

Киритилди: 21:40 11.08.2026. Ўқилди: 1326 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!