Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Москва ва Теҳрон ҳарбий ҳамкорликни кучайтирмоқда

A A A
Москва ва Теҳрон ҳарбий ҳамкорликни кучайтирмоқда

Эрон Украинага қарши урушда Россия Федерацияси учун асосий устунлардан бири бўлиб, мамлакатлар ўртасидаги ҳарбий шериклик чуқурлашишда давом этмоқда. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби ўринбосари Ведант Пател маълум қилди.

Пател Россия Федерациясида ҳужумкор Эрон учувчисиз учоқларини ишлаб чиқарувчи завод қурилишини шарҳлар экан “Эрон Россиянинг асосий ҳарбий таянчи бўлиб қолаётганини” таъкидлади: “Россия Эрондан юзлаб бир марталик зарба берувчи учувчисиз учоқларни ва уларни ишлаб чиқариш учун қурилмаларни олди"

Давлат департаменти вакилининг эслатишича, дронлардан деярли ҳар куни Украина ҳудудини ўққа тутишда фойдаланилади ва ҳозирда “Россия ва Эрон ўртасидаги ҳамкорлик чуқурлашишда давом этмоқда”.

Киритилди: 07:32 26.07.2023. Ўқилди: 1671 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар