Бугун 16 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Москва ва Москва вилоятида регистрация мобил илова орқали амалга оширилади

Москва ва Москва вилоятида регистрация мобил илова орқали амалга оширилади

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Россияга визасиз тартибда кириб келиш ҳуқуқига эга бўлган хорижий давлат фуқароларини рўйхатга олиш мобил илова орқали амалга оширилади.

Унда мигрантлар ўз биометрик маълумотлари ҳамда ҳақиқий яшаш манзилини кўрсатиши керак бўлади. Турар жой ўзгарганда ИИБни 3 иш куни ичида (мобил илова орқали) хабардор қилиш керак бўлади.

ИИБ турар жойи ҳақидаги маълумотларни ўз вақтида олмаса, хорижликлар "Назорат остидаги шахслар реестри"га киритилади ва Россиядан чиқариб юборилиши мумкин.

Киритилди: 17:39 22.05.2025. Ўқилди: 904 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!