Россия ҳарбий идораси баёнотида маълум қилинишича, 146 нафар россиялик ҳарбий хизматчи қайтарилган, эвазига 146 нафар Украина Қуролли кучлари ҳарбийси топширилган. Бундан ташқари, Курск вилоятининг 8 нафар фуқароси ҳам Россияга қайтарилган.
Россия Мудофаа вазирлигига кўра, навбатдаги ҳарбий асирлар алмашинуви Бирлашган Араб Амирликлари воситачилигида амалга оширилган.
Украина расмийлари бу хабарга ҳозирча изоҳ бергани йўқ.