Бугун 13 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Москва Асадни огоҳлантирган

Москва Асадни огоҳлантирган

Москвадаги Путин билан музокаралардан сўнг ҳеч қандай расмий ёки норасмий учрашувда қатнашмаган Башар ал-Ассад тақдири билан боғлиқ энг шов-шувли изоҳ суриялик истеъфодаги дипломат Сакр Мулҳем томонидан айтилди.

«Бир куни Суриянинг Москвадаги элчисининг топшириғига кўра, Путиннинг муҳим маслаҳатчиларидан бири Богданов (Михаил Богданов, Россия ТИВ раҳбари ўринбосари – таҳр.) билан учрашдим», — деди Сакр Мулҳем - Богданов мендан Сурия ҳукуматига етказишимни сўраган хабарда тарихий муҳим огоҳлантиришлар бор эди. Богданов Путин номидан Асаддан эронликларнинг маслаҳатига қулоқ солмасликни сўради ва «Улар Ироқни босиб олганидек, сизнинг мамлакатингизга ҳам бостириб киради ва уни йўқ қилади», деб огоҳлантирган... Ҳозирги шароитда Асаднинг яқин кунларда исталган ОАВга берадиган ҳар қандай интервьюси чалғитувчи бўлади. Улар эски, олдиндан ёзиб олинган интервьюни худди янгидек тақдим этадилар”.

Маълум қилинишича, Асадга Россияда доимий равишда президент Путинга яқинлиги билан танилган суриялик шифокор Аммар Сулаймон ҳамроҳлик қилади. Бундан ташқари, Аммар Сулаймон иккинчи марта саратон касаллигидан азият чекаётган Сурия президентининг хотини Асма Асадни Россияда даволанмоқда.

Киритилди: 07:36 26.08.2024. Ўқилди: 3113 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!