Москва АҚШни кимёвий қурол захираларини Конвенцияда белгиланган муддатдан олдин йўқ қилишга чақиради.
Халқаро кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилотининг Гаагадаги 89-сессиясида рус делегацияси раҳбари Георгий Каламанов шундай баёнот берди.
Бундан ташқари, Каламанов мазкур халқаро ташкилотнинг ваколатлари кенгайиши бўйича Россиянинг нуқтаи назарини маълум қилиб, Россия ва бошқа кўпгина давлатлар учун ташкилот томонидан кимёвий қурол қўлланилиш фактида “айбдорларнинг” аниқланиши ноқонуний асосда бўлаётганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилоти ваколатлари кенгайиши масаласи жорий йилнинг 19-20 ноябрида аъзо давлатларнинг 23-конференциясида кўрилади.
Manba: ЎзА