Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Морхўр боласи асраб қолинди

Морхўр боласи асраб қолинди

Сурхондарё вилоятидаги Кўҳитанг тоғ тизмаларида ёққан кучли ёмғир туғилганига тахминан икки-уч кун бўлган Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган морхўр боласини онасидан ажратиб ташлайди.

“Сурхон” давлат қўриқхонаси “Қизилолма” бўлимини кўздан кечираётган назоратчи Тоғаймурод Абдулалиев сойда ночор аҳволда унга дуч келиб, биринчи ёрдам кўрсатади, морхўр боласининг ҳаётини сақлаб қолади.

Экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши бошқармаси ахборот хизматининг хабар қилишича, кучли ёмғирда онасидан ажралиб қолган морхўр боласи зудлик билан ветеринар кўригидан ўтказилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгач, Бухоро ихтисослаштирилган Жайрон питомнигига парвариш қилиш учун жўнатилган.

Маълумотларга кўра, айни пайтда вилоятдаги “Сурхон” давлат қўриқхонасида 700 бошдан ортиқ морхўр мавжуд.

Киритилди: 08:56 26.04.2024. Ўқилди: 744 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!