Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Молия вазири коррупцияда айбланиб ҳибсга олинди

Молия вазири коррупцияда айбланиб ҳибсга олинди

Қатар молия вазири Али Шариф ал-Имодий давлат мулкига зарар етказиш ва хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш айби билан ҳисбга олинди. 2013 йилдан бери молия вазири лавозимида ишлаб келган ал-Имодий айни пайтда “Қатар ҳаво йўллари” компанияси ва Қатар миллий банки бошқарув кенгашлари раиси ҳам эди. 

QNA агентлиги хабарига кўра, пайшанба куни Қатар шайхи Тамим бин Ҳамод ал-Таний молия вазирини лавозимидан озод этиш ҳақидаги фармонни имзолаган. Фармонга биноан молия вазири лавозимини савдо ва саноат вазири Али ибн Аҳмад ал-Куварий вақтинча бажариб туради.

Али Шариф ал-Имодий мамлакат Бош прокуратурасининг қарорига биноан кеча ҳибсга олинган. Прокуратура мавжуд ҳужжатларга асосланиб кенг миқёсли суриштирув ишларини бошлаб юборган. 

Эслатиб ўтамиз, табиий газ захираларига бой Қатар энг кичик араб давлатларидан бири ҳисобланади: аҳолиси 2,8 миллион атрофида.

Киритилди: 14:05 07.05.2021. Ўқилди: 5139 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!