Бугун 2 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Молдова суди Гагаузия мухторияти раҳбари Евгения Гуцулни 20 кунга ҳибсга олди — ОАВ

Молдова суди Гагаузия мухторияти раҳбари Евгения Гуцулни 20 кунга ҳибсга олди — ОАВ

Прокуратура Гуцулни 30 кунга ҳибсга олишни сўраган, бироқ суд 20 кунлик қамоқ жазосини белгилади.

Прокурор Адриан Скутарунинг журналистларга маълум қилишича, Гуцул 2023 йилги сайлов кампаниясини ноқонуний молиялаштириш билан боғлиқ тўртта модда бўйича айбланмоқда.

Гуцул 25 март куни Кишинёв аэропортида, Истанбулга учишдан олдин қўлга олинганди. Расмийлар уни сайлов жамғармаларини ноқонуний бошқариш ва ҳужжатларни сохталаштириш бўйича тергов доирасида 72 соатга ушлашганини билдирган.

Евгения Гуцул ўзининг ҳибсга олинишни бемаънилик деб атади ва айбловларни сиёсий тазйиқ дея баҳолади.

Киритилди: 22:32 28.03.2025. Ўқилди: 842 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!