Бугун 20 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Молдова МДҲдан чиқиш жараёнини бошлади

Молдова МДҲдан чиқиш жараёнини бошлади

Молдова ҳукумати Россия етакчилигидаги Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидан (МДҲ) чиқиш бўйича расмий жараённи бошлади. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Михай Попшой маълум қилди.

Унинг айтишича, МДҲни тузишга оид асосий ҳужжатлар денонсация қилинмоқда. Бу жараён февраль ўрталаригача якунланиб, кейин парламент муҳокамасига киритилади.

Сиёсий таҳлилчиларга кўра, «Россия томонидан бошқариладиган МДҲда қолишдан маъно йўқ», бироқ бу қарор бошқа давлатлар билан алоқалар узилишини англатмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Грузия (2008) ва Украина (2018) ҳам МДҲдан чиққан.

Киритилди: Бугун 17:01. Ўқилди: 351 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!