Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Молдова ҳаво ҳудудига номаълум дронлар кирди

Молдова ҳаво ҳудудига номаълум дронлар кирди

Молдова ҳаво ҳудудига бир нечта номаълум учувчисиз учиш аппарати кирди.

Бу ҳақда Молдова Чегара полицияси матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, 19 сентябрь куни эрталаб Штефан-Водэ туманида мамлакат ҳаво ҳудудини бузган бир нечта номаълум учувчисиз учиш аппарати қайд этилган.

Маълумотга кўра, чегарачиларнинг патруль гуруҳлари тунги ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқлаш, шунингдек, эҳтимолий қолдиқлар ёки ерга қулаб тушган парчаларни топиш мақсадида ҳудудда кенг кўламли текширув ишларини олиб бормоқда.

Молдова чегарачилари маълумотига кўра, иккита учувчисиз аппарат мамлакат ҳаво ҳудудидан Оланешть — Чистоводное қишлоқлари йўналишида учиб ўтган.

Шу билан бирга, яна бир дрон бевосита Каплани қишлоғи устида қайд этилган. У Крокмаз томонидан учиб келган ва кейинчалик Молдова ҳудудини тарк этган.

Киритилди: 17:54 19.09.2026. Ўқилди: 1077 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар