Молдовада ўтказилган референдумда сайловчиларнинг 56 фоизи мамлакатнинг Европа Иттифоқига киришига қарши, 43 фоизи эса ёқлаб овоз берган. Бундай дастлабки натижаларни Марказий сайлов комиссияси баённомаларнинг 30 фоизини қайта ишлагандан сўнг эълон қилди.
Референдумда мамлакат аҳолисидан "Сиз Молдова Республикасининг Европа Иттифоқига қўшилиши учун Конституцияга ўзгартириш киритишни қўллаб-қувватлайсизми?" - деган саволга жавоб беришлари сўралган. Плебисцитни ҳақиқий деб эътироф этиш учун унда сайлов рўйхатига киритилганларнинг учдан бир қисми иштирок этиши керак.