Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Модель нега отасининг жасади билан суратга тушди?

A A A
Модель нега отасининг жасади билан суратга тушди?

Сербиялик модель Желика Любичич ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини шокка тушурди. Қиз касалхонада вафот этган отасининг жасади билан суратга тушди ва буни ўз саҳифасига жойлаштирди.

Фойдаланувчилар дарҳол ўлик отасининг жасади ёрдамида “лике” йиғмоқчи бўлган моделни танқидлар ёмғири остида қолдирдилар.

Желика Любичич расм остига отаси ҳаёт учун қаттиқ курашганлигини ва унга кўп жабҳада ёрдам берганини ёзиб қолдирган. Балки, у қилаётган ишини тўғри деб ўйлагандир. Аммо бундай бўлиб чиқмади.

Кейинчалик бу модель танқидларга дош бера олмади ва аввал постни, кейинчалик барча фотосуратларини ўчирди. Охирида эса Инстаграмдаги саҳифасини ҳам бутунлай йўқ қилди.

Киритилди: 05:47 23.07.2018. Ўқилди: 2032 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар