Бугун 20 август, 2019 йил, сешанба

O'ZB

Модель кинофестивалда “яланғоч” либосда пайдо бўлди — у кескин танқидга учради

Модель кинофестивалда “яланғоч” либосда пайдо бўлди — у кескин танқидга учради

Вьетнамлик модель Нгок Трин Канн кинофестивалида жуда очиқ либосда пайдо бўлди.

Vietnam Express ёзишича, модель ўз ватанида кескин танқидга учради.

Трин 19 май куни Терренс Маликнинг “Яширин ҳаёт” фильм тақдимотига ташриф буюрганди. 29 ёшли модель тадбирга жуда ҳам очиқ либосда пайдо бўлди.

Вьетнамлик моделнинг ташқи кўриниши ўз ватанида жамоатчилик кескин эътирозига сабаб бўлди. Бундан ташқари, аёл Хитой ва Жанубий Корея ОАВлар танқидига учради. Кейинчалик Вьетнам ҳукумати ушбу ҳолат юзасидан текширувни бошлади.

“Унинг Канн фестивалида бундай либосда пайдо бўлиши бизнинг меъёрларга жавоб бермайди – бу ҳақорат. Бундай ташқари, мамлакатимиз учун ёмон имиджни ҳосил қилади” – деди ҳукумат йиғилишида Вьетнам маданият, спорт ва туризм вазири Нгуен Нгок Тиен.

Агар модель айбдор деб топилса, у мажбурий жамоат ишлари ёки жаримага тортилиши мумкин.

2005 йилда Нгок Трин энг чиройли модель деб топилган. Унинг Instagram саҳифасида 2,3 миллион муштарий мавжуд.

 

Киритилди: 17:37 10.06.2019. Ўқилди: 11697 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!