Бугун 1 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

ММА спорт тури Олимпия ўйинлари дастурига кириши мумкин

A A A
ММА спорт тури Олимпия ўйинлари дастурига кириши мумкин

Халқаро аралаш яккакурашлар федератсияси президенти Керрит Браун ММА дастурининг Олимпия турига айланиш имкониятларини баҳолади.

– ММА – бу тез ривожланаётган спорт тури ҳисобланади. Биз, албатта, унинг олимпия оиласининг бир қисмига айланишни хоҳлаймиз. Шу сабабли бу йўналишда қаттиқ ишламоқдамиз. Ўз навбатида бу борада рақобатчилар ҳам йўқ эмас.

ММА Қўшма Штатларда қанчалик машҳурлигини биласиз, биз ушбу спорт турини 2028 йилда Олимпия оиласига киришини кутяпмиз. Эҳтимол, ММА Лос-Анжелесдаги Олимпиа ўйинларида ҳеч бўлмаганда кўргазмали спорт турига айланиши мумкин, – дея таъкидлади Браун.

Маълумот учун ММА бокс, карате, жиу житсу, муайтай, карате, таеквондо, кураш, дзюдо ва кикбоксинг каби яккакураш спорт турларини ўз ичига олган аралаш жанг санъати ҳисобланади.

Киритилди: 09:00 12.06.2021. Ўқилди: 2838 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!