Бугун 14 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Михаил Федоров Украинанинг янги мудофаа вазири этиб тайинланди — ОАВ

Михаил Федоров Украинанинг янги мудофаа вазири этиб тайинланди — ОАВ

Украина Олий Радаси рақамли трансформация вазири Михаил Федоровни Украина мудофаа вазири сифатида тасдиқлади. Номзод 277 нафар депутат томонидан қўллаб-қувватланди.

Федоров янги лавозимида биринчи навбатда Мудофаа вазирлигида молиявий аудит ўтказишни режалаштирганини маълум қилди. У тизимни ислоҳ қилиш, фронтдаги инфратузилмани яхшилаш, коррупцияни йўқотиш ва етакчилик ҳамда ишончни янги маданиятга айлантиришни мақсад қилганини таъкидлади.

Шу билан бирга, Украина Олий Радаси шу пайтгача мудофаа вазири лавозимини эгаллаб турган Денис Шмигални энергетика вазири этиб тайинлашни маъқуллади.

Киритилди: Бугун 18:34. Ўқилди: 334 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!