Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Миссури ва Кентуккида даҳшатли торнадо! Сент-Луисдаги бўрон “тарихдаги энг кучлиси” деб аталди

Миссури ва Кентуккида даҳшатли торнадо! Сент-Луисдаги бўрон “тарихдаги энг кучлиси” деб аталди

АҚШда торнадо оқибатида 21 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

17 май куни Миссури ва Кентукки штатларида кузатилган кучли торнадо оқибатида ўнлаб одамлар жароҳатланди, дея хабар қилмоқда маҳаллий ҳокимият. Кентукки штати губернатори Энди Беширнинг маълум қилишича, штатда камида 14 киши ҳалок бўлган, қурбонларнинг 5 нафари штатнинг энг йирик шаҳри Сент-Луисда қайд этилган.

Сент-Луис шаҳри расмийлари бу торнадони “тарихдаги энг даҳшатли бўронлардан бири” деб атади. Ноқулай об-ҳаво оқибатида тахминан беш мингга яқин бинога зарар етган.

"Афсуски, қўшимча маълумотлар келиб тушиши билан ҳалок бўлганлар сони кўпайиши мумкин", — деб ёзди Кентукки губернатори ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Миссури штатида эса камида етти киши ҳалок бўлгани ҳақида Тhe New York Times нашри штат расмийларига таяниб хабар бермоқда.

Шунингдек, Иллинойс ва Индианада ҳам йирик торнадолар кузатилган, бироқ, бу штатларда қурбонлар қайд этилмаган.

Ижтимоий тармоқларда табиий офатдан сўнгги вайронагарчиликлар акс этган фото ва видеолар тарқалмоқда. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. PowerOutage мониторинг хизмати маълумотига кўра, юз минглаб хонадонлар электр таъминотисиз қолган.

Киритилди: 09:31 18.05.2025. Ўқилди: 772 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!