Мисрда тимсоҳ мумиялари бўлган қадимий қабр топилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Қайд этилишича, мумиялар Нилнинг ғарбий соҳилидаги Куббат ал-Ҳава ҳудудида жойлашган. Топилма милоддан аввалги 304 йилгача Птолемейгача бўлган даврга тегишли.
Тимсоҳларнинг танаси узунлиги 1,8 дан 3,5 метргача.
Археологларнинг тахминига кўра, аллигаторлар дастлаб бошқа жойга дафн этилган. Эҳтимол, қум чуқурида. Бунинг натижасида улар табиий равишда қуритилган.