Бугун 8 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Мисрда Қатар делегацияси иштирокида ЙТҲ юз берди

Мисрда Қатар делегацияси иштирокида ЙТҲ юз берди

Миср ОАВнинг хабар беришича, Ғазо бўйича музокаралар ўтказилаётган Шарм-эл-Шейх шаҳридан 50 км узоқликда содир бўлган йўл-транспорт ҳалокати натижасида Қатар делегациясининг уч нафар дипломати ҳалок бўлган, икки киши тан жароҳати олган.

Маълумотларга кўра, делегация музокаралар жойига йўл олган пайтда бошқа автомобил билан тўқнашган. Ҳалок бўлганлар орасида Абдулла бин Ғоним ал-Хайрин, Ҳасан ал-Жобир ва Сауд бин Тамир ас-Саний борлиги айтилган.

Миср расмийлари ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича тергов бошлаган.

📰 Бироқ Times of Israel нашри билан суҳбатлашган манба бу маълумотни рад этган — унинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганлар дипломатлар эмас, балки хавфсизлик ва протокол хизматининг ходимлари бўлган.

Киритилди: 17:00 12.10.2025. Ўқилди: 702 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!