Гизадаги Катта Миср музейи - ягона цивилизация тарихига бағишланган дунёдаги энг катта музейдир. У ўз эшикларини илк ташриф буюрувчилар учун очди, деб хабар бермоқда “РИА Новости”.
90 минг квадрат метр майдонда Қадимги Миср ҳақида ҳикоя қилувчи бир неча ўн минглаб экспонатлар жойлаштирилган. Фиръавн Тутанхамон мақбарасига бағишланган алоҳида зал, болалар музейи, реставрация устахоналари ва лабораториялар, конференция маркази, кафелар, ресторанлар ва ҳатто боғлар мавжуд, дейилади хабарда.