Бугун 3 июль, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Миср Ташқи ишлар вазирлиги хорижий фуқароларни мамлакатда бўлиш тартибларига қатъий риоя қилишга чақирди

Миср Ташқи ишлар вазирлиги хорижий фуқароларни мамлакатда бўлиш тартибларига қатъий риоя қилишга чақирди

Миср Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатда истиқомат қилаётган хорижликларнинг бўлиш қоидалари бўйича баёнот берди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унга кўра, 2024 йил январь ойи бошида тасдиқланган Миср Араб Республикасида бўлиш тартиби хусусидаги норматив ҳужжатга мувофиқ мамлакатда истиқомат қилаётган барча хорижликлар (яшаш рухсатномасига эга ёки бундай ҳужжатни расмийлаштиришдан озод қилинганлардан ташқари) Паспорт ва фуқароликни белгилаш Бош бошқармасида рўйхатдан ўтишлари ва яшаш рухсатномасини расмийлаштиришлари белгилаб қўйилган.

Қоидабузарлар рўйхатига тушиб қолишнинг олдини олиш мақсадида хорижий фуқароларидан 2024 йил 30 июнга қадар яшаш рухсатномаси расмийлаштириш учун зудлик билан тегишли аризалар тақдим этилиши шарт.

Шу билан бирга "яшаш рухсатномаси расмийлаштиришдан озод этилган" фуқаролардан "имтиёзли гувоҳномалар"га эга бўлиш учун тегишли ижро ҳаракатларни 2024 йил 30 июнга қадар амалга ошириши сўралган. "Имтиёзли гувоҳномалар" олишнинг якуний муддати 2024 йил 30 сентябргача этиб белгиланди. Ушбу санадан эътиборан мамлакатда бўлиш қоидаларини бузганларга нисбатан қонуний чоралар кўрилади.

"Миср мутасадди идоралари барча фуқароларга уларнинг мамлакатда бўлишлари ва ҳаракатланишлари давомида шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар, яшаш учун рухсатнома (иқома) ёки имтиёзли гувоҳномалар ҳамда талабалик карталарини (университет, институт ва ҳ.к.) ўзлари билан бирга олиб юришлари ва талаб этилган вақтда тақдим этишлари лозимлигини сўрайди", дейилади баёнотда.

Киритилди: 11:47 29.06.2024. Ўқилди: 437 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!