Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Миср Германия музейидан Нефертити бюстини қайтаришни талаб қилмоқда

Миср Германия музейидан Нефертити бюстини қайтаришни талаб қилмоқда

Берлиндаги Янги музейда жойлашган Миср маликаси Нефертитининг бюстини ватанига қайтариш талаб қилинди. Артефактни қайтариш кампаниясининг ташаббускори мисрлик археолог, собиқ қадимий ашёлар вазири Захи Хавас эди.

Хавасс бюстдан ташқари Мисрдан олиб келинган бошқа машҳур артефактларни қайтаришни талаб қилмоқда. Улар орасида Росетта тош ва Дендера зодиак бор.

Нефертити бюсти археологлар томонидан 1912 йилда Телл-ал-Амарнада олиб борилган қазишмалар пайтида топилган. Бир йилдан кейин уни Германияга олиб кетишди. Кейинчалик топилма Берлиндаги Янги музей экспонатларига киритилди, деб ёзади Масрави.

Аввалроқ Миср Ташқи ишлар вазирлиги Буюк Британиядаги ким ошди савдосида Тутанхамоннинг уч минг йиллик бюстини сотувдан олиб ташлашни талаб қилган эди. Дипломатларнинг айтишича, у ҳам Мисрдан ноқонуний олиб кетилган.

Киритилди: 10:43 09.09.2024. Ўқилди: 830 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!