Украина президенти Володимир Зеленский ва Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишел ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Унда Украинанинг Европа Иттифоқига аъзолиги бўйича музокараларни шу йил охирида бошлаш имконияти муҳокама қилинди. Бу ҳақда Украина Президенти ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
"Европа Кенгаши раҳбари билан яхши суҳбат бўлиб ўтди. Муҳокама қилинган асосий мавзу шу йил охирида Европа Иттифоқига аъзолик бўйича музокараларни бошлаш имконияти бўлди", — деб ёзди Украина раҳбари.