Бугун 3 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Мирзо Улуғбек туманида жарима қўлламаслик учун фирибгарлик қилган етакчи мутахассис ушланди

A A A
Мирзо Улуғбек туманида жарима қўлламаслик учун фирибгарлик қилган етакчи мутахассис ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, "Тошкент сув таъминоти" МЧЖга қарашли “Сув ўлчагич хизмати” унитар корхонаси етакчи мутахассиси С.С. хизмат мавқеидан фойдаланиб, тадбиркор М.га қарашли бинодаги сув ҳисоблагичнинг сертификат муддати ўтганлиги сабабли қўлланилиши лозим бўлган 5,5 млн сўм жаримани корхона раҳбарияти орқали бартараф қилиб бериш эвазига 100 АҚШ доллари ва 500 минг сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 12:21 07.06.2022. Ўқилди: 2306 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!