Бугун, 27 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда qalampir.uz нашри хабар берди.
Давлат раҳбарлари Янги йил муносабати билан бир-бирини самимий табриклаган.
Суҳбат давомида икки томонлама долзарб масалалар ҳамда Владимир Путиннинг жорий йил октябрь ойидаги ташрифи чоғида эришилган шартномаларнинг амалга оширилиши муҳокама қилинган.
Мулоқот якунида президентлар сиёсий, савдо-иқтисодий, ижтимоий ва бошқа соҳаларда икки томонлама стратегик алоқалар ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш тарафдори эканини таъкидлаган.