Мирзиёев Жапаровни туғилган куни билан қутлади.
“Биз сизни қардош қирғиз халқининг юксак ишончи ва ҳурматига сазовор бўлган буюк давлат арбоби, ватанпарвар ва доно сиёсатчи сифатида яхши биламиз ва ҳурмат қиламиз”, дейилади табрикномада.
Ўзбекистон президенти Қирғизистон раҳбарига узоқ умр, оилавий бахт ва масъулиятли давлат фаолиятида янги муваффақиятлар тилаган.
Бугун, 6 декабрь куни Садир Жапаров 55 ёшга тўлди. У 2021 йил бошидан бери қўшни давлатга раҳбарлик қилмоқда.