Бугун 2 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Мирзиёев Италия билан биргаликда тўқимачилик саноатини ривожлантиришни таклиф қилди

A A A
Мирзиёев Италия билан биргаликда тўқимачилик саноатини ривожлантиришни таклиф қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “МО-Италия” форматида тўқимачилик, мўйна ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш саноатини технологик ҳамкорликнинг устувор йўналишларига киритишни таклиф қилди.

“Италия ишбилармон доираларининг мамлакатнинг инновацион ривожланишидаги улкан ролини инобатга олиб, доимий фаолият юритувчи “Марказий Осиё – Италия ишбилармонлар клуби” ишбилармонлар мулоқоти платформасини ишга туширишни таклиф қиламан. Бу клуб мамлакатларимиз савдо-саноат палаталари қошида ишлаши керак. Савдо ва сармоявий ҳамкорлик учун янги имкониятлар очиш мақсадида пойтахтимизда ишбилармон доираларнинг кенг иштирокидаги бундай учрашувлар ҳар йили ўтказилиши мумкин”, — деди Ўзбекистон раҳбари.

Шунингдек, у Тошкент ҳамкорлик марказларидан бирига айланиши мумкинлигига ишора қилди.

“Минерал хом ашё ва қишлоқ хўжалиги хом ашёсини чуқур қайта ишлаш, электротехника, кимё, тўқимачилик, мўйна ва чарм, озиқ-овқат саноати, маҳаллий шароитда эҳтиёт қисмлар ва саноат товарлари ишлаб чиқариш базасини маҳаллийлаштириш, Италиянинг етакчи брендлари асосида дизайн марказларини яратиш каби қайта ишлаш тармоқлари ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўлиши мумкин. Биз минтақавий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун Тошкент вилоятида европалик операторлар томонидан бошқариладиган махсус парк яратишни бошладик. Биз ҳамкорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга Италия давлат идоралари ва қўшма инвестиция фондларини жалб қилиш зарурлигини кўриб чиқяпмиз”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Киритилди: 22:27 30.05.2025. Ўқилди: 413 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!