Бугун 28 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Мирободда эркак киши аёлга куч ишлатди

Мирободда эркак киши аёлга куч ишлатди

Ижтимоий тармоқларда эркак киши аёлга куч ишлатганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган ўрганишлар жараёнида қуйидагилар аниқланган.

Жорий йилнинг 22 июль куни тахминан соат 13.30 ларда Миробод тумани, Қўйлиқ-1 даҳаси ҳудудидаги кўп қаватли уйлар олдида 1993 йилда туғилган С.А. ўзаро келишмовчилик оқибатида олдиндан таниши бўлган 1999 йилда туғилган Т.К. га нисбатан куч ишлатиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жамоат тартибини бузган. Бироқ, жабрланувчи ички ишлар органларига ҳамда шифохонага мурожаат қилмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (“Майда безорилик”) ва 194-моддаси (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судига юборилган. Суд томонидан С.А. га нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Киритилди: 23:16 23.07.2025. Ўқилди: 829 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!