Бугун 7 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Мирободда экскаватор ҳайдовчиси дарахтни таги билан қўпориб олди

A A A
Мирободда экскаватор ҳайдовчиси дарахтни таги билан қўпориб олди

Шу йилнинг 14 июль куни Миробод туманида собиқ "Бухоро" кафеси ҳудудида 1 туп заранг дарахти қўпориб ташланди.

Бу ҳақда Миробод туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича ҳолат юзасидан Миробод тумани экология бўлими томонидан ўрганилганда Авлиё-ота кўчаси 124 уй олдида қурилиш ишлари давомида ҳудуддаги тупроқларни олиб чиқиш вақтида экскаватор ҳайдовчиси Б.Б.нинг эҳтиётсизлиги оқибатида 1 туп заранг дарахтига шикаст етказилган.

Шикастланган дарахт авария ҳолатига келиб қолган ва ҳайдовчи дарахтни таги билан қўпориб ташлаган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар Б.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79 моддаси 1 қисми билан 28 390 000 сўм миқдорда жарима қўлланилди.

Киритилди: 10:37 16.07.2024. Ўқилди: 939 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!