Агар инсон уйқудан сўнг ўзини тетик ҳис этмаса, бу жуда кўнгилсиз эканлигига кўпчилик ҳаёти мобайнида амин бўлган. Қандай қилиб уйқуни мароқли қилиш мумкин?
Кун давомида БИР ОЗ МИЗҒИБ ОЛИШ мақсадга мувофиқдир. 20 дақиқалик уйқу ишлаш қобилиятини 2 бараварга оширади. Муҳими фақат бу даволовчи уйқуни бир вақтда бўлгани яхши. Шу билан бирга, бу уйқу меъёрдан ошмаслиги керак.
УЙҚУДАН ОЛДИНГИ ДОИМИЙ ТАРТИБ. Йўқ-йўқ, қийин ишлар тўғрисида ўйламанг. Масалан, ухлашдан аввал илиқ душ қабул қилиш, ҳовлида озгина сайр қилиш ёки 10-15 саҳифа китоб ўқиш. Ушбу рўйхатга яна кўп нарсани киритиш мумкин. Энг муҳими, бу иш ўзингизга манзур бўлсин ва уни чин дилдан, оғринмасдан амалга оширинг.
КЎРПА-ЁСТИҚ ТЎҒРИ БЎЛСИН. Тўшак – қаттиқ ва текис, ёстиқ эса елка баландлигида бўлсин. Акс ҳолда тунда бошингиз нотекис бўлиб, бўйин ва орқангиз мускуллари ҳаддан ташқари зўриқишига сабаб бўлиши эҳтимоли бор.
ЧАРЧОҚ БЎЛИШИ ШАРТ. Ҳа, бу ёзилмаган қонун. Яхши дам олиш учун яхши ишлаш ҳам керак. Бу ўринда гап, энг аввало, жисмоний чарчоқ ҳақида боряпти. Яна ишдан сўнг пиёда юриш орқали сайр қилиш, ақлий юкламалар, албатта, ҳар қандай инсонни чарчатади. Бироқ шу ўринда чарчоқ бўлмаса ухлаш учун бўлар-бўлмас фикрлар уйқуга халал беради.
ЁТОҚХОНАДА ТОЗА ҲАВО. Тоза ҳаво – ухлатувчи энг яхши восита. Димиққан хонадаги уйқу фойдадан кўра кўпроқ зарар келтиради. Елвизакдан қўрқасизми? Кўчада совуқ дейсизми? Ҳатто аёзли қиш кунларида ҳам уйқуга ётишингиздан аввал хонани ярим соат шамоллатинг, сўнгра мазза қилиб ухланг.
ТУНГИ ЛИСБОС ҲАМ МУҲИМ. Тунги кўйлагингиз, асосан, ипли матодан ва доимий ўлчамингиздан икки ўлчам катта бўлсин. Ана шунда танангиз ҳам ором олади.
Бир стакан МИНЕРАЛ СУВ УЙҚУ ДОРИДАН АФЗАЛ. Минерал сувдаги магний тинчлантиради, бронх ва ичак йўлларидаги, қон томирлардаги сиқилишнинг олдини олади, қон айланиши ва нафас олишни яхшилайди. Тунда бор-йўғи бир стакан минерал сув ичинг ва гўдак каби мириқиб ухланг.
Manba: shifoinfo_official