Бугун 24 ноябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

“МИРАС” ФОРУМИ ОЧИЛДИ: ТУРКИЙ ДУНЁНИНГ МАДАНИЙ КОДИ ВА САНЪАТИ НИШОНЛАНМОҚДА

“МИРАС” ФОРУМИ ОЧИЛДИ: ТУРКИЙ ДУНЁНИНГ МАДАНИЙ КОДИ ВА САНЪАТИ НИШОНЛАНМОҚДА

2025 йил 21 ноябрь куни Чимкент шаҳрида "Turkic Culture and Heritage Foundation" ҳамда Чимкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган турк этнодизайнерларининг “МИРАС” Халқаро Форуми тантанали равишда очилди.

Форум доирасида “Туркий кийимшунослик ва нақшларнинг семиотикаси” мавзусида халқаро илмий-таълимий конференция бўлиб ўтди.

Форумнинг мақсади — туркий дунёнинг амалий-безак санъати соҳасида янги ғоя ва ижодий ташаббусларни қўллаб-қувватлайдиган замонавий платформа яратиш, унинг бой маданий меросини кенг тарғиб қилиш ҳамда ёшларнинг туркий маданиятга қизиқишини оширишдир.

Халқаро Форумнинг очилиш маросимида "Turkic Culture and Heritage Foundation" Президенти Актоти Раимқулова хонум туркий халқларнинг тарихий хотираси ва маънавий ўзлигини сақлаб келаётган анъанавий туркий нақшларнинг чуқур рамзий маъноси ҳақида илҳомлантирувчи нутқ сўзлади. У нақшлар шунчаки безак эмас, балки авлоддан авлодга ўтиб келаётган муқаддас семиотик тизим эканини таъкидлади ва ушбу меросни асраб-авайлаш ҳамда ёш авлодга етказиш масъулиятини уқтирди.

Раимқулова хоним “МИРАС” ФоруминИ ғоялар бирлашадиган, истеъдодлар учрашадиган ва миллий санъатга янги суръат берадиган кучли майдон сифатида таърифлаб, Чимкент ҳокимлигига кўрсатилган қўллаб-қувватлов учун миннатдорлик билдирди ҳамда барча иштирокчиларга илҳом, ижод ва аждодлар меросини улуғлаш йўлидаги ишларида муваффақият тилади.

Шунингдек, Чимкент шаҳарининг ўринбосар ҳокими Куранбек Сарсеннинг иштирокИ ҳам тадбирнинг юқори аҳамиятга эга эканини яна бир бор кўрсатиб, шаҳар томонидан туркий дунёнинг маданий ва ижодий меросини тарғиб этишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш таъкидлаб ўтилди.

Форумга Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистондаги йирик халқаро илмий институтлар ва тарихий-маданий марказларнинг олимлари, фольклоршунослари, санъатшунослари, этнографлари ва етакчи этнодизайнерлар ташриф буюрди. Улар қаторида магистратура ва докторантура талабаЛари, шунингдек, таниқли давлат ва жамоат арбоблари ҳам иштирок этди.

Киритилди: Бугун 18:19. Ўқилди: 129 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!