Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси бошлиғи ишдан олинди. Сабаб — Jah Khalib концертидаги тартибсизликлар

Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси бошлиғи ишдан олинди. Сабаб — Jah Khalib концертидаги тартибсизликлар

Тошкент шаҳар Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи Атамурад Аҳмедов Humo Arena яқинида жиноий гуруҳлар томонидан тартибсизликлар уюштирилганидан сўнг, эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган. Минглаб одамлар концертга сохта чипталар ёрдамида киришга уринган пайт, жиноий гуруҳ аъзолари ҳамда хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашув бўлган.

Bugun.uz’даги маълумотларга кўра, ўтган дам олиш кунлари қозоғистонлик репернинг концертида содир бўлган воқеалар келиб чиқишига жавобгар этиб Аҳмедов жазоланган. У оммавий тадбирлар вақтида хавфсизлик таъминланмаганлиги ҳамда ташкилий масалаларда йўл қўйилган камчиликлар сабаб ишдан олинган.

Бироқ, Атамурад Аҳмедовнинг ишдан олиниши сабаби сифатида унинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар кўрсатилиши қарор қилинган.

Шундан сўнг, Мирзаакбар Мадумаров Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Киритилди: 17:05 01.12.2023. Ўқилди: 5284 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!