Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Миллий гвардия катта миқдордаги талончиликнинг олдини олди

Миллий гвардия катта миқдордаги талончиликнинг олдини олди

Жорий йилнинг 22 май куни соат 09:15 ларда, Миллий гвардия Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармаси Навоий шаҳар Қўриқлаш бўлими томонидан қўриқланаётган, "Навоийазот"АЖ ишлаб чиқариш корхонасининг, марказий автотранспорт воситаларини кириб-чиқишини назоратдан ўтказиш жойида хизмат олиб бораётган, қўриқлаш ходимлари томонидан, корхона ҳудудидан чиқаётган номаълум шахс бошқарувидаги "ЗИЛ-130" русумли юк автомашинаси тўхтатилиб салони ва юкхонаси кўздан кечирилганда, ҳеч қандай ҳужжатларсиз ғайриқонуний равишда "Навоийазот" АЖга ва Хитой Халқ Республикасининг "СНINA CAMCE ENJINEERING CO, LTD" компаниясига тегишли бўлган турли хил ўлчамдаги металлдан ясалган эҳтиёт қисмларни олиб чиқаётганлиги маълум бўлди.

Дастлабки суриштирув натижасида ушбу шахс 1991 й.т. Навоий вилояти Кармана туманида яшовчи, "Навоийазот" АЖ нинг цехларидан бирида ҳайдовчи бўлиб ишловчи фуқаро Ж. Б. эканлиги аниқланди.

Воқеа жойига Навоий шаҳар ИИО ФМБ тергов-тезкор гуруҳи чақиртирилиб, ушбу шахс далилий ашёлар билан ўрнатилган тартибда топширилди.

Дастлабки суриштирув натижасида ушбу шахс 1991 й.т. Навоий вилояти Кармана туманида яшовчи, "Навоийазот" АЖ нинг цехларининг бирида ҳайдовчи бўлиб ишловчи фуқаро Ж. Б. эканлиги, аниқланган эҳтиёт қисмларнинг умумий баҳоси "Навоийазот" АЖ томонидан берилган хатга асосан ( 600 млн) сўмни ташкил қилиши маълум бўлди. Ҳозирда ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИО ФМБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 12:57 23.05.2021. Ўқилди: 2486 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!