Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Миллий эстрада санъати институти талабаларида муаммолар борми?

Миллий эстрада санъати институти талабаларида муаммолар борми?

Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти ректори, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими”, композитор, профессор Аваз Мансуров иштирокида “Ректор ва талабалар очиқ мулоқоти” бўлиб ўтди. Унда олийгоҳнинг Эстрада хонандалиги ва эстрада чолғу ижрочилиги факультетлари талабалари иштирок этди.

Юртимиз аҳолисининг асосий қисмини ташкил этувчи ёшлар тарбияси, уларнинг сифатли таълим олишлари ҳамда соғлом ва баркамол авлод бўлиб вояга етишлари Юртбошимиз томонидан олиб борилаётган давлат сиёсатининг бош мезонларидан ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ёшлар билан мулоқот олиб бориш, уларни бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, Янги Ўзбекистон ғояси билан янада кенгроқ таништириш ҳар бир олий таълим муассасасининг олдида турган энг устувор вазифалардан биридир.

Очиқ мулоқот давомида, ёшларнинг бугунги ўй фикрлари, дунёқараши, нималарни исташлари ҳақидаги таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус доирасида таълим олиш, интеллектуал салоҳиятни ошириш, ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга қаратилган бўлиб, мазкур давра суҳбати давомида бу борада амалга оширилаётган ишлар, ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида ҳам сўз борди.

Шунингдек, талабаларнинг бугунги кундаги мавжуд муаммолари, фикр-мулоҳазаларини ўрганиш, уларни ижобий ҳал қилиш масалалари биргаликда муҳокама этилди. Ечимини кутиб турган масалалар ректор А.Мансуров бошчилигидаги масъуллар билан биргаликда ҳал этилди.

Киритилди: 12:21 29.05.2023. Ўқилди: 1952 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!