Туриннинг “Ювентус” клуби 3 январ куни Италия Суперкубогининг ярим финалида “Милан”га имкониятни бой берди.
“Ювентус” 21-дақиқада Самуел Мбангуланинг узатмасидан сўнг Кенан Йилдизнинг голи эвазига ҳисобни очди.
Бироқ, “Милан” ўйинни ўзгартириб юборди. 71-дақиқада Кристиан Пулишич пеналтини голга айлантириб, ҳисобни тенглаштирди. 76-дақиқада эса Федерико Гатти томонидан киритилган автогол миланликларни олдинга олиб чиқди.
Натижада миланликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, турнир финалига йўл олди.