Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

«Милан» 40 ёшли Златан Ибраҳимович билан шартномани узайтиришга тайёр

«Милан» 40 ёшли Златан Ибраҳимович билан шартномани узайтиришга тайёр

«Милан» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович яна бир мавсум миланликлар сафида қолиши мумкин, дея хабар қилмоқда Николо Скира.

«Россонери» 40 ёшли футболчига бир йиллик шартнома ва 2,5 миллион евро маош таклиф қилмоқчи.

Аввалроқ швециялик ҳужумчи фаолиятини тугатиб, апрель охирида вафот этган Мино Райоланинг агентлигида иш бошлаши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалганди.

Бундан ташқари, Ибраҳимович «Милан» билан скудеттони қўлга киритса, фаолиятини якунлаши мумкинлиги хабар қилинганди.

Златан 2021/22 йилги мавсум А Серияда 23 та ўйинда иштирок этиб, 8 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 22:36 23.05.2022. Ўқилди: 1347 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!