Бугун 10 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Мигрантларнинг жасадини қайтарилиши Миграция жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади

A A A
Мигрантларнинг жасадини қайтарилиши Миграция жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади

Меҳнат миграциясида вафот этган шахснинг жасадини Ўзбекистонга олиб келиш харажатлари Миграция жамғармаси томонидан қопланади. Бу ҳақда “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги қонунга қўшимча норма 7 февраль куни киритилди.

Унга кўра, меҳнат миграциясида бўлган даврда вафот этган Ўзбекистон фуқароларининг жасадини олиб келишни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар энди Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади. Маблағлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги орқали қонунчиликда белгиланган тартибда ажратилади.

Киритилди: Бугун 14:15. Ўқилди: 242 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!