Бугун 16 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Мигрантларга! Москвада таксичилик қилиш тақиқланмаслиги мумкин

Мигрантларга! Москвада таксичилик қилиш тақиқланмаслиги мумкин

Москвада мигрантларнинг такси соҳасида ишлашларини тақиқлаш режалаштирилмаяпти. Бу ҳақда такси хизматини ривожлантириш жамоатчилик кенгаши раиси Ирина Зарипова маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, пойтахтда бу масалада бутунлай бошқа йўлдан борилмоқда.

“Москвада бундай тақиқ жорий этилишини эшитмадим. Москва бутунлай бошқа йўлдан бормоқда. Бу ерда ҳар бир ҳайдовчи рўйхатдан ўтадиган «АРТ» тизими мавжуд. Москвада уларнинг меҳнат ва дам олиш режими, транспорт қонунчилигига риоя қилаётгани назорат остида”, — деди Зарипова.

Унинг таъкидлашича, тақиқлаш чоралари самарасиз бўлиши мумкин.

“Биз бундай тақиқловчи чораларга ҳеч тушунмаймиз. Ҳар қандай тақиқ – бу ривожланиш эмас, тақиқлаш дегани. Санкт-Петербург ҳукумати бундай қарорга келгани афсусланарли”, — деди эксперт.

Киритилди: 23:45 13.08.2025. Ўқилди: 856 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!