Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Microsoft Хитойдаги ходимларига иш учун Android смартфонларидан фойдаланишни тақиқлайди

Microsoft Хитойдаги ходимларига иш учун Android смартфонларидан фойдаланишни тақиқлайди

Microsoft технология корпорацияси Хитой бўлинмалари ходимларига Android платформасидаги қурилмалардан иш мақсадларида фойдаланишни тақиқлайди ва уларга iPhone смартфонларини фойдаланишни буюради. Бу ҳақда Bloomberg ўз ихтиёридаги ички ҳужжатга таяниб, хабар берди.

Матнга кўра, Microsoft сентябрь ойидан бошлаб Хитойдаги ходимларидан иш компьютерлари ва телефонларига киришда шахсий идентификация қилиш учун фақат Apple қурилмаларидан фойдаланишни талаб қилади. Таъкидланишича, Android платформасида смартфон ишлатадиган барча ходимлар корпорациядан iPhone 15 олади, бу чора Хитойнинг материкдаги юзлаб ишчиларига таъсир қилади, дея қўшимча қилади Bloomberg.

Microsoft вакиллари агентликнинг ушбу маълумотга изоҳ бериш сўровига жавоб бермади.

The Wall Streat Journal нашрининг 16 май куни хабар беришича, Microsoft корпорацияси юзлаб хитойлик ходимларидан икки давлат ўртасида технологик рақобат кучайиб бораётгани сабабли АҚШга кўчиб ўтиш масаласини кўриб чиқишни сўрамоқда.

Киритилди: 18:01 08.07.2024. Ўқилди: 1091 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!