22 октябрдан бошлаб Microsoft мутахассислари Midnight Blizzard хакерлик гуруҳи томонидан ҳукумат ва мудофаа тузилмалари, шунингдек, илмий ва нодавлат ташкилотлар вакилларига фишинг электрон почта хабарларини тарқатиш кўпайганини қайд этди. Ушбу гуруҳ Россия билан алоқадорлиги тахмин қилинмоқда.
"Midnight Blizzard'нинг олдинги фишинг кампаниялари бўйича ўтказилган текширувимизга асосланиб, эҳтимол ушбу операция разведка маълумотларини йиғиш учун амалга оширилган бўлиши мумкин деб баҳолаймиз", — дейди Microsoft Threat Intelligence жамоаси блогида.
Мутахассисларнинг фикрича, электрон хатлар 100 дан ортиқ ташкилотдаги минглаб шахсларга юборилган. Украина ҳукуматининг кибер фавқулодда вазиятларга қарши кураш гуруҳи (CERT-UA) ва Amazon ҳам хакерлик фаолияти ҳақида хабар берган.
Microsoft таъкидлаганидек, АҚШ ва Буюк Британия расмийлари Midnight Blizzard'ни Россия разведкаси билан боғлаган.
“Хакерлар биринчи навбатда АҚШ ва Европадаги ҳукумат, дипломатик муассасалар, нодавлат ташкилотлар ва ИТ-хизмат провайдерларини нишонга олишмоқда. Уларнинг мақсади жосуслик орқали разведка маълумотларини йиғишдир", деб ёзади экспертлар.