Бугун 4 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

МИБ ходимлари пойтахтда ”Болаларга китоб беринг!” хайрия тадбирини ўтказишмоқда

МИБ ходимлари пойтахтда ”Болаларга китоб беринг!” хайрия тадбирини ўтказишмоқда

Болалар ҳаётимиз давомчилари, келажагимиз эгаларидир. Бинобарин, уларни асраб-авайлаш,ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш ҳар бир давлат, ҳар бир оила, ҳар бир ота-онанинг муқаддас бурчидир.

Мажбурий ижро бюроси ходимлари ҳам ушбу сана муносабати билан Республикамиз бўйлаб келажагимиз эгалари бўлмиш болаларнинг ёзда таътилни мароқли ўтказиши, жаҳон, ўзбек ва ёшлар, адабиётларга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида, «Болага китоб беринг!» челленжини бошлади.

Жумладан, Бюронинг марказий аппарати бўлим бош инспектори М.Хомидлов ҳамда Юнусобод туман бўлими давлат ижрочиси Х.Музаффаровлар туманда яшаётган болаларга турли жаҳон ва ёшлар адабиётларини “Дунё даҳолари: Стив Жобс”, “Дунё даҳолари: Алберт Энштейн” ва “Кичкина шаҳзода” номли адабиётларни ҳадя этишди.

Бу каби китоб улашиш челленж тадбирлари пойтахтимиз бўйлаб давом этмоқда.

Киритилди: 09:07 01.06.2025. Ўқилди: 757 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!