Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

МИБ: "Умра" ва "Ҳаж" сафарларига юборишни ваъда қилган фирибгарлардан жабрланган фуқароларга зарар маблағлари ундириб берилмоқда

МИБ: "Умра" ва "Ҳаж" сафарларига юборишни ваъда қилган фирибгарлардан жабрланган фуқароларга зарар маблағлари ундириб берилмоқда

МИБ Яккасарой туман бўлими томонидан ҳозирча 243 нафар фуқароларга маблағлар ундириб берилган.

Кейинги вақтларда зиёрат сафарларига олиб боришни ва фуқароларимизга етарли шароитларда саёҳат ташкил қилишни реклама қилаётган турфирмалардан жабланаётганлар ҳақида эшитиб қолмоқдамиз.

Лекин, фирибгар бу каби турфирма ёки фуқароларга қандай чоралар кўрилмоқда, умуман олганда фуқаролар ўз пулларини қайтариб олишмоқдами?

МИБ Ахборот хизмати раҳмари Фаррух Тошпулатов фикрича, суд қарорт билан корхона ёки фуқаролардан белгиланган зарар ва жиноий жарима ёки компенсация пулларини ундириш чоралари кўрилмоқда.

Масалан, МИБ Яккасарой туман бўлими иш юритувига, Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг ижро варақасига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси тегишли банди ва бошқа моддалари билан судланган Ф.А.дан ундирувчилар 695 нафар фуқароларнинг фойдасига жами 22 млрд. 931 млн. 234 минг пул маблағларини ундирувчилар фойдасига пропортционал тартибда тақсимлаб қайтариш тўғрисидаги ижро ҳужжати 30.04.2025 йилда келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан ҳозирда 695 нафар ундирувчилардан 350 нафардан зиёд ундирувчилар аризалар билан мурожаат қилиб, бўлим депозит ҳисоб рақамида сақланаётган 16.769.743.079 сўм пул маблағларидан, 243 нафарига 6.029.525.702 сўм пул маблағлари фуқароларнинг ҳисоб рақамларига ўтказиб берилган

Шунингдек, 452 нафар фуқаролар томонидан тегишли ҳисоб рақамлар тақдим қилингандан сўнг аризалари асосида пул маблағлари ўтказиб берилиши таъминланади.

Киритилди: 15:33 09.05.2025. Ўқилди: 742 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!