Хабарга кўра, Мажбурий ижро бюросининг Шайхонтоҳур туман бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 2010 йил 5 октябрдаги суд буйруғига асосан, қарздор А.А.дан ундирувчи А.К. фойдасига 1/4 қисм миқдорда алимент ундириш белгиланган.
“Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида Шайхонтоҳур туман бўлими давлат ижрочиси З.Бекмуратованинг алиментчи отага тўғри ҳуқуқий тарғибот олиб бориши натижасида қарздор А.А.дан ундирувчи К.А. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент пуллари тўлиқ ундирилиб, ижро иши тамомланди”, — дейилади хабарда.