Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Мехико шаҳри чеккасидаги кўчкилар оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Мехико шаҳри чеккасидаги кўчкилар оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Мексиканинг айрим ҳудудларида кучли ёмғир сабаб кўчкилар оқибатида 15 киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият хабар бермоқда.

"Мексика штатининг Фуқаро муҳофазаси ва хавф-хатарларни интеграциялашган бошқариш бошқармасининг мувофиқлаштирувчи штаб-квартирасига кўра, ҳозиргача олти кишининг ўлими ва учта жароҳати ҳақида хабар берилган", - дейилади Мексика ҳукумати баёнотида.

Қайд этилишича, фавқулодда ҳолат Наукалпан муниципалитетининг Ла Ракелито ҳудудида бир кун аввал кучли ёмғир туфайли содир бўлган кўчки натижасида юзага келган. Штат ҳукуматининг таъкидлашича, кўчки хусусий уй ва Эмилиано Сапата бошланғич мактабига таъсир қилган.

El Universal хабарига кўра, аввалроқ ер кўчкиси Мексика пойтахтининг яна бир чеккасида – Мехико шаҳрининг Хилоцинго муниципалитетида содир бўлган. Аниқлик киритилишича, қутқарувчилар вайроналар остидан беш нафар ҳалок бўлганларнинг жасадини олиб чиқишган, кўчки қурбонларининг умумий сони тўққиз кишига етган.

Киритилди: 22:23 17.09.2024. Ўқилди: 436 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!