Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Металл дипломатияси: Россия АҚШни ноёб металлар бозорига чорламоқда

Металл дипломатияси: Россия АҚШни ноёб металлар бозорига чорламоқда

Москва Вашингтонга ноёб металлар бўйича ўз битимини таклиф қилмоқчи.

Бу ҳақда Россия Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари ва президентнинг махсус вакили Кирилл Дмитриев маълум қилди.

"Россияда ноёб металлар захиралари Украинадагидан бир неча баравар кўп ва уларнинг қазиб олиниши иқтисодий жиҳатдан анча фойдалироқ. Биз америкалик ҳамкорларимизни ушбу конларга инвестиция киритишга чақирамиз", — дея таъкидлади Дмитриев.

Аввалроқ Вашингтон ва Киев Украинадаги ноёб металлар ва замонавий саноат учун муҳим бўлган бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш бўйича махсус инвестиция фондини яратиш режалари ҳақида эълон қилганди. Доналд Трамп ушбу келишувни АҚШнинг Украинага ҳарбий ёрдами учун компенсация сифатида кўриб чиқишини билдирган эди.

Битим 28 феврал куни Вашингтонда АҚШ ва Украина президентлари иштирокида имзоланиши режалаштирилган эди, аммо Трамп, вице-президент Жей Ди Вэнс ва Зеленский ўртасида юз берган тортишув туфайли битимни имзолаш муваффақияциз тугади.

Киритилди: 22:18 18.03.2025. Ўқилди: 646 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!